Китобга меҳр уйғотишнинг 10 та янги усули
Фарзандингизга меҳрни ақл ва масъулият уйғунлигида беринг. Уни китобга меҳрини уйғотишнинг 10 та янгича усули ҳамда мутолаанинг фарзандингизга фойдали жиҳати ҳақида билиб олинг.
– Болангизга эртак ўқиб ёки айтиб беряпсизми? Унда эртак қаҳрамонлари ролига киринг. Яъни, овозингиз, ҳаракатларингиз шунга монанд бўлсин.
– Дам олиш кунлари маълум бир вақтни китоб ўқишга бағишланг. Бунда атрофингизга бир қанча китобларни тўплаб, болангизга ўрнак бўлинг. Чунки, ҳеч қайси усул болага шахсий намуначалик таъсир қилмайди.
– Байрамларда, туғилган кунларда оила аъзолари бир-бирларига китоб совға қилишни анъанага айлантириши лозим. Бунда китобни ноёб совға кўринишида тақдим қилиш мақсадга мувофиқ.
– Болангиз ўқиб бўлган ҳар бир китоби учун алоҳида вақт ажратиб, уни эшитишингиз ва албатта маънавий томондан рағбатлантириб боришингиз шарт.
– Ҳар бир китобхон каби болангизни ҳам ўзи суйган китоби бўлишга ўргатинг.
Китобни болангиз ҳаётининг бир бўлагига айлантира олдингизми, энди сиз мутолаа орқали фарзандингизга қандай фойда келтириб, ота-оналик вазифангизни қай даражада бажарганингизни ҳис қилинг.
– китоб ўқиган боланинг асаблари тинчланади, муайян муддатдан сўнг мия ухлаш вақти бўлганини тушунади.
– у турли хавотир, нохуш фикрлардан чалғишнинг энг қулай усулидир. Чунки, болаларга хос фобия (қўрқув)лар мавжуд.
– китоб ўқиш боладаги жиззакиликни йўқотади.
– мутолаа миядаги асаб толалари сонини оширади.
– хушмуомалаликни ўргатади.
– китоб ўқиган бола мустақил фикрга эга бўлади.
Асосийси, инкор қилиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор – китоб ўқиган боладан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.
Ҳилола ХЎЖАМИЁРОВА,
Қумқўрғон “Қорсоқли” хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси