Олимлар суперантибиотик яратди

Америкалик олимлар анъанавий даволаш усуллари таъсир қилмайдиган организмлар — супербактерияларга қарши курашишга қодир антибиотик ванкомициннинг бир турини яратди. Тегишли тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. У ҳақда Скриппс тадқиқот институти (АҚШ) қисқача хабар бермоқда.

Мутахассислар ванкомициннинг учинчи модификациясини ҳосил қилди. У бактериялар ҳужайра девори ўтказувчанлигини ўзгартиради. Аввалроқ антибиотикнинг яна икки модификацияси ишлаб чиқилган эди, улардан ҳар бири бактериал инфекцияга қарши курашишнинг ўз стратегиясини кўзлайди.

Олимларнинг фикрича бу микроорганизмларда антибиотикларга қаршилиги ривожланишига йўл қўймаслик имконини беради.

Ванкомициннинг уч карра модификацияси асосида яратилган дори воситаси олдинги версияларидан минг марта кўпроқ самарадордир.

Манба:daryo.uz

Яна ўқинг:  ГИПЕРТОНИЯГА ҚАРШИ МУСИҚА!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: