Пластикни қайта ишловчи завод – ҳар бир уйда

Пластик – олимлар анчадан бери турли технологиялар ишлаб чиқариб, курашиб келаётган глобал муаммо. Пластикдан ёқилғи ва синтетик тола яратиш ўйлаб топилган. Бироқ, буларнинг барчаси йирик ҳажмли ва қимматбаҳо ускуналарни талаб қилади, яна шуниси борки, қайта ишланган технология ўз-ўзидан атроф-муҳитга зиён етказади.

Precious Plastic стартапи ноодатий қарорни таклиф қилади: ҳар бир уйга мўлжалланган минизавод. Асосий хомашё – майдаланган пластик.

Лойиҳанинг ажойиблиги шундаки, уни сотиш таклиф қилинмайди: лойиҳа иштирокчилари уни йиғишга оид кўрсатмани ҳамма билан бўлишадилар. Материал ва ускуналарни топиш эса қийинчилик туғдирмайди. Уёғи ўзингизга ҳавола: пластикни хоббига айлантириш ёки хаёлингизга келган нарсани ишлаб чиқариш бўйича кичик бизнесни йўлга қўйиш.

Шундай ускуналар туфайли борган сари оммалашаётган 3D-принтерлар учун пластик олиш мумкин. Бундан чиқди, пластик бутилкалардан ҳақиқатда фойдали буюмлар ясаш мумкин экан-да, яна ўз қўлларимиз билан!

Ҳ.Тешабоев

uznature.uz

Яна ўқинг:  Рубик кубигини йиғадиган робот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: