Тварогли қуймоқлар
Зарур маҳсулотлар: 100 гр. тварог, 500 гр. ун, 150 гр. шакар, 250 гр. кефир, ванилин, 2 ош қошиқ сариёғ, 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи керак бўлади.
Тайёрланиши: идишга шакар, ун, туз, сода, ванилин солиб аралаштирилади. Сўнгра кефир, сариёғ, тварог солиб миксер ёрдамида аралаштиришда давом этилади. Қизиб турган товага массадан оз-оздан солиб икки томони тилла рангга киргунга қадар пишириб олинади. Қуймоқларни сметана билан дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ