2020 йилги Олимпия ўйинларида учар таксилар хизмат қилади
“Toyota” компанияси мутахассислари ер сатҳидан ўн метр юқорида, соатига 100 километр тезликда учадиган дрон-автомобилни яратиш устида иш олиб бормоқда.
“SkyDrive” деб аталувчи мазкур қурилмани жамоа кейинги йил синовдан ўтказишни ҳамда 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг бошланиш пайтида ундан тижорат мақсадида фойдаланишни режалаштирмоқда.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, катталиги 2,9 метр келадиган ушбу қурилма дунёдаги энг кичкина учар машина бўлади. Шунингдек, бу қурилма ҳар қандай жамоат йўлида ҳам юра оладиган бўлади. Ихтирочилар янги учар автоуловни бошқариш осон бўлишини ваъда қилишмоқда.
Дилфуза ЖАВҲАРОВА,
Тошкент 1-юридик коллежи ўқувчиси