Ер ноки диабет хасталигида шифо

Ер ноки топинамбур деб ҳам аталади. Унинг фойдали хусусиятлари бисёрлиги сабаб, дунёнинг кўплаб давлатларида севиб истеъмол қилинади.

Ҳатто, Германия ва Японияда қаҳва тайёрлашда қайнатилган топинамбур сувидан фойдаланишади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, у тўйимлилиги жиҳатидан нафақат картошка, балки лавлагидан ҳам икки баробар фойдали саналади.

100 грамм топинамбур таркибида 79 гр сув, 2,1 гр оқсил, 0,1 гр ёғ, 12,8 гр углевод мавжуд бўлиб, калорияси 61 ккалга тенг. У ўзида калий, кальций, фосфор, магний, темир сингари минерал моддалар ҳамда В1, В2, В6, С, РР каби витаминларни жамлаган. Топинамбур таркибидаги темир моддаси сабзи, картошка, шолғом, лавлагидан ҳам юқори.

Топинамбур овқат ҳазм қилиш тизими хасталикларида самарали натижа беради. Қолаверса меъда хасталиклари, хусусан, гастрит (меъда шиллиқ қавати яллиғланиши), панкреатин, 12 бармоқли ичак хасталиклари, ич қотишда ижобий таъсир кўрсатади. Уни доимий равишда истеъмол қилиш ичаклар микрофлорасининг нормал ишлашига яхши таъсир ўтказади.

Айниқса, у диабет билан оғриган беморлар рационида биринчи рақамли маҳсулот саналади. Сабаби мазкур сабзавотнинг меваси таркибида жуда кўп миқдорда инулин моддаси мавжуд. Шу сабаб у қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилади. Меъда ости бези фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Ичакларни хилтлардан тозалаб, организмдаги холестеринни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Яна у яхши антиоксидант ҳамдир. Буйракларда тош хасталиги билан оғриётган беморларга ер ноки жуда фойдалидир. Уни гипертония, тахикардия, юрак ишемик хасталиклари ва атеросклерозда истеъмол қилинса, яхши самара беради. Қон босимини туширади. Қолаверса, суяклар, соч, тирноқ ва тана саломатлигини сақлашда яхши самара беради. Ер ноки иммунитетни ошириш хусусиятига эгалиги сабаб баҳор мавсумида гиповитаминоз хасталигида тановул қилиш тавсия этилади. Таркибининг калийга бойлиги юракни саломат қилади ва уни ҳимоялайди. Мазкур шифобахш маҳсулот сабзавот хавфли ўсмаларга қарши восита эканлигини бутун дунё тан олган.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  "БОУНТИ" ТОРТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: