Wi-Fi сигналини яхшилашнинг 5 та илмий усули

Ҳар бир киши унинг уйидаги интернетнинг тезроқ ишлашини истаса керак. Wi-Fi сигналини яхшилашнинг ҳайратланарли даражада оддий усуллари мавжуд. Уйингиздаги интернетнинг сифати асосан маршрутизаторга боғлиқ, дейди Interesbook.

Дастлаб, Wi-Fi тўлқинлари нима эканлигини тушуниб олиш лозим. Бу ўзининг жуда қисқа узунлиги (12 сантиметр) билан ажралиб турувчи электромагнитларга ўхшаш радиотўлқинлардир. Бу эса роутердан узоқлашган сари сигналнинг кучсизланишини англатади.

 Ушбу муаммони қуйидаги усуллар билан ҳал этиш мумкин.

 Маршрутизаторни уйингизнинг марказига ўрнатинг.

Агар сиз маршрутизаторни уйингизнинг турли бурчакларидан кўра олсангиз, демак, сиз у учун идеал жой топгансиз.

 Уни полга қўйманг.

Роутерингиз қанақа бўлишидан қатъий назар, у ўз Wi-Fi сигналининг бир қисмини пастга, корпус остига тарқатади. Шунинг учун агар у полда турса, сиз сигналнинг қарийб ярмини йўқотасиз. У шунчаки пастки қаватдаги қўшнингизникига тарқалади. Шу сабабдан ҳам роутер учун идеал жой бу шифт ости девори ҳисобланади.

Бу жавон, шкафларга ҳам тааллуқли. Маршрутизаторнинг атрофида қанчалик кўп девор бўлса, уйдаги интернет сифати шунчалик ёмон бўлади.

 Уни бошқа электроникадан узоқроққа жойлаштиринг.

Ҳар қандай электроника, хоҳ у компьютер бўлсин, хоҳ телевизор Wi-Fi сигналининг тарқалишига халақит беради. Шунинг учун ўз роутерингизни улардан узоқроқда сақланг.

 Агар роутерингизнинг антенналари бўлса, уларни тўғри йўналишга созланг.

Қурилманинг ички антенналари маршрутизаторнинг антеннаси билан параллел жойлашса, у яхшироқ ишлайди. Кўпчилик ноутбуклар горизонтал ўрнатилган антеннага эга. Шу сабабли роутер полда эмас, стол устида турса, ноутбук интернети тезроқ ишлайди.

Агар сизда қурилмаларингизни бир хил баландликда жойлаштириш имкони бўлмаса, роутернинг антенналаридан бирини горизонтал, иккинчисини вертикал йўналтиринг.

 Сигнал тарқатиш харитаси.

Wi-Fi сигналининг уйингиз ва унинг атрофида тарқалиш харитасини тузиши мумкин бўлган кўплаб дастурлар мавжуд. Бу сигнал яхшироқ тарқалиши учун роутерни қаерга қўйиш лозимлигини тушунишингизга ёрдам беради.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Торч ҳақида нима биламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: