BILASIZMI? (2013-14)

Adidas. Дунёдаги энг таниқли спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи бу брендга асосчи — Adi Dasler исмининг қисқартма шакли берилган.

Yahoo!. “Гулливернинг саргузаштлари” асари муаллифи Jonatan Svift асарда ёқимсиз, жирканч кишиларни “Yahoo” (“yahu”) деб таъкидлайди. Yahoo! компанияси асосчилари Jerri Yang ва Devid Filo ҳам ўзларини шундай атаганлар ва компанияга ҳам шу номни берганлар.

LG. Энг машҳур компаниянинг ноодатий номланиши икки маҳаллий бренд – “Lucky “ (Омадли) ва “GoldStar” (Олтин юлдуз) ларнинг бош ҳарфидан олинган.

Daewoo. Kim Vu Chong ўз компаниясини оддийгина Daewoo (корейс тилидан таржима қилинганда “Улкан борлиқ”) деб номлашни маъқул кўрган.

HP. Бу бренднинг номланиши компаниянинг икки асосчилари – Bill Hyulett (Hewlett) ҳамда Deyv Pakkard (Packard) нинг фамилиялари бош ҳарфидан келиб чиққан.

Hyundai. Мазкур ном корейс тилида “замонавийлик” деган маънони англатади.

Apple. Стив Жобс қўли остидаги компанияга узоқ муддатгача муносиб ном топилмади. Бир куни жаноб Стив Агар компанияга муносиб ном топилмаса, уни Apple (“олма”) деб номлашини айтди (айни ўша пайт­да у олма истеъмол қилаётган эди). Барча ходимлар буни ҳазил деб ўйлашди. Иш кунининг сўнгида эса Стив Жобс қарори қатъий эканлигини исботлади. Кейинчалик компания логотипига ҳам айнан Стивнинг тишланган олмаси тасвири қўйилди.

Google. Бу сўз компаниянинг биринчи сармоядори чек қоғозида ёзилган ва ўз-ўзидан шу ном келиб чиққан. Аслида инглиз тилида юзта нолдан иборат рақам гугол деб аталади. Компания эгалари гугол сўзини энг яхши ном деб билишган. Аммо рўйхатдан ўтаётган вақтда хатога йўл қўйилиб, “Gugl” (Google) деб ёзишади. Шундан бери, “gugol” ўрнига “gugl” сўзи қўлланиб келинади.

Nokia. Компания ўз ишини дарахтни қайта ишлашдан бошлаб, кейинчалик Финляндиянинг Nokia шаҳрида резина ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Шундан сўнг, жарангдор Nokia номи майдонга чиқди.

Sanyo. Япон тилидан бу сўз “уч уммон” дея таржима қилинади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТИББИЁТ ТАЪЛИМИ САМАРАЛАРИНИНГ ЯНА БИР ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: