Олчали ширинлик

Зарур маҳсулотлар: 500 гр. творог, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ манний ёрмаси, 3 ош қошиқ ун, 3 ош қошиқ шакар, 100 гр. олча.

Тайёрланиши: идишга творог (ёғсиз), шакар, тухум солиб, санчқи ёрдамида аралаштирилади. Сўнгра ун ва манний ёрмаси солиб, қуюқ ва юмшоқ масаллиқ ҳосил бўлгунга қадар аралаштирилади. Сўнг уни музлатгичга бир соатга қўйилади. Бироз вақт тиндирилган ушбу масаллиқдан кичик зувалачалар тайёрлаб олинади. Ҳар бир зувалачанинг ичига бир донадан олча солиб, думалоқ шаклда тугилади. Алоҳида идишга сув солиниб, коптокчаларни 5 дақиқа давомида пишириб олинади. Тайёр бўлган думалоқ ширинликларни ликопчаларга солиб, устига суюқ қаймоқ қуйилади.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Олмали “Смайл”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: