Ўзбекистонда илк бор Андижондаги автобусларда электрон тўлов тизими жорий қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Андижон шаҳридаги мавжуд 14 та йўналишда ҳаракатланувчи 150 та автобусда йўл ҳақини электрон транспорт тўлов карточкалар орқали тўлаш жорий этилди.
Карточкадан фойдаланиш тартиби жуда оддий. Чиптачи картани терминалга (валидатор) текказиб пул маблағини ечади. Тўлов амалга оширилганини тасдиқлаш мақсадида сана, вақт, йўналиш номи, автобус ва карта рақами ҳамда қолган маблағ ҳақида ҳисоботлар қайд этилган чипта(чек) берилади. Бусиз йўл ҳақи тўланмаган ҳисобланади.