Бизнес лойиҳа энди уни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳаларига, кундалик ҳаётга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий қилиш, “электрон ҳукумат” тизимини татбиқ этиш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Бу, айниқса, ёшларимиз ўзининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишда айни муддаодир.

Бизнес субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар тадбиркорларга вақт ва маблағини тежаш имконини бермоқда. Қолаверса, бу ҳаракат давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг очиқлигини таъминламоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш жараёнларини мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Ушбу ҳужжат талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” маркази, Адлия, Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат солиқ, статистика қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими ишлаб чиқилди.

 Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб fo. birdarcha.uz веб-манзилида ишга туширилган тизим орқали юридик шахс мақомига эга субъектлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ўз бизнесларини реал вақт режимида давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин.

 Автоматлаштирилган тизим таъсис ҳужжатларини олиш, рўйхатдан ўтиш учун давлат божини тўлаш ва гувоҳнома олиш имконини беради. Қайд этиш керакки, янги тизим орқали бизнесни исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Тизимдаги яратилган қулайликлардан бири – тўлов учун имтиёзлардир. Агар тадбиркор ўз бизнесини мустақил равишда рўйхатдан ўтказаётган бўлса, белгиланган тўловнинг 50 фоизини амалга оширади. Тўловларни банклар орқали амалга ошириш ёки онлайн тўлаш ҳам мумкин. Муҳими, тадбиркор босқичма-босқич жараён ёрдамида ҳукумат маълумотлар базасида онлайн реестр орқали рўйхатдан ўтади. Гувоҳномаларнинг QR-кодлар билан тақдим этилиши, тадбиркорлик субъектининг ҳақиқийлиги, мақоми ва барча маълумотларини текшириш имконини беради. Барча амалдаги тадбиркорлик субъектлари янги намунадаги гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатдан ўтишдаги ҳамма босқичлар – даъвогарга оид маълумотни олиш, ташкилий-ҳуқуқий шаклни, фирма номини танлашдан то гувоҳнома олишгача бўлган жараён автоматлаштирилган. Фаолият турини танлашда Давлат статистика қўмитасининг янги классификатори қўлланилади.

Юридик шахсни ташкил этишда бирдан ортиқ муассис иштирок этган тақдирда, ҳар бир муассис рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектининг муассислар таркибига киришга розилигини тасдиқлайди. Бунда ҳар бир муассисга тасдиқлаш учун электрон хабар юборилади ва муассис унга розилик беради.

Яна ўқинг:  ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ЮТУҚЛАРИ НАМОЙИШИ

Тизимнинг “Электрон ҳукумат” тизимига тўлиқ интеграция қилингани турли ташкилотлар ўртасида маълумотлар алмашиш имконини бермоқда. Масалан, мустақил равишда банк ҳисоб-рақами очилганида барча зарур маълумотлар автоматик тарзда Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасига давлат рўйхатига қўйиш учун юборилади.

Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтаётган тадбиркорлик субъектлари кўпайиб бораётгани янги тизим ишбилармонлар томонидан ижобий кутиб олинганидан далолат бермоқда. Чунончи, 1 апрелдан буён 1 минг 200 га яқин тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиш учун ана шу интерактив хизматдан фойдаланган.

 

Доно АЛИМОВА,

Тошкент қурилиш коммунал касб-ҳунар коллежи иқтисод фани ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: