Термизда Тошкентдаги иккита университет филиаллари ташкил қилинади

Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиалларини ташкил қилинади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг 20 апрел куни эълон қилинган «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтиб ўтилган.

«Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиалларини ташкил қилинсин.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини тўлиқ ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибини бутлаш, зарур моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини шакллантиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин», – дейилган қарор матнида. Ҳужжатда, шунингдек, Наманган муҳандислик-педагогика институтини Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантириш ва унинг ихтисослашувини ўзгартирилиши айтилган.

Мирзиёев имзолаган ушбу қарор Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишига қаратилган.

 

Манба:sof.uz

Яна ўқинг:  ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ БИЛАН ЯНГИ ЙИЛ ЯНАДА ҚУВОНЧЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: