Роликли коньки билан қушдай парвоз қилинг

Кўклам фаслида аксарият инсонлар бўш вақтини табиат қўйнида ўтказишни хуш кўради. Айниқса, болажонлар учун ҳавонинг илиши ҳақиқий байрам саналади.

 Бу пайтда истироҳат боғлари-ю хиёбонларда роликли конькида мисоли қушдай парвоз қилаётган болажонларни кўриб, уларга ҳавасингиз келади. Аслини олганда роликда ҳаракатланиш учун ёш кўрсаткичлари чегараланмаган. Унда 3 ёшдан бошлаб ҳаракатланиш мумкин. Бу даврга келиб инсоннинг ички қулоғида жойлашган вестибуляр аъзо ва таянч-ҳаракат тизими яхши ривожланган бўлади. Болакай мувозанатни яхши ушлайди ҳамда мақсадли ҳаракатлана бошлайди.

Роликда учиш спорт тури бўлганлиги учун у мутлақо хавфсиз эмаслиги доимо ёдингизда бўлсин. Терининг енгил лат ейиши бу спорт тури учун табиий ҳол саналади.

 

Бўлажак спортчи учун сифатли роликли коньки танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Бола учун исталган турдаги спорт анжомини харид қилганингизда доимо унинг хавфсизлиги ва қулайлигига аҳамият қаратинг. Роликлар учун мустаҳкамлик, вазнининг енгиллиги ва қулайлик муҳим омил саналади. Бу каби спорт анжомларининг қандай матодан ишланганлиги ҳам асосий роль ўйнайди.

Унинг кўриниши.

Фарзандингиз роликда ҳаракатланишга катта қизиқиш билдираётган экан, унинг ташқи кўриниши, яъни дизайни болажон учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутманг. Шу боис, конькини фарзандингиз дидидан келиб чиқиб танласангиз, айни муддао. Қолаверса, ролик танлашда боланинг ёши ва унинг маҳорат даражаси жуда муҳим. Улар учун ишлаб чиқарилаётган роликлар 2 хил кўринишда бўлади:

  1. “Квад” – 2 жуфт ғилдиракка бириктирилган. Улар мустаҳкам бўлиб, унчалик юқори тезликка эга бўлмайди. Бу турдаги конькилар ундан эндигина фойдаланишни бошлаганлар учун яхши восита бўла олади.
  2. “Инлайн” – ягона чизиққа бириктирилган ғилдираклар тизими. Бу каби роликда мувозанатни ушлаш шарт. Чунки унда тезлик юқори даражада бўлади. Бундай роликлар ўзига хос тузилишга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Фарзандингиз улғая бошлаши билан табиийки, унинг оёқ ўлчамлари ҳам катталаша боради. Бу вазиятда эса “инлайн” роликда ўлчамни ўзгартириш, яъни кенгайтириш имконияти мавжуд. Шунингдек, бундай роликлар ҳаракатланиш вақтида оёқнинг жойидан қўзғалишига йўл қўймайди. Ортиқча шикастланишлардан асрайди. Юмшоқ оёқ кийимга эга “инлайн” роликлар билан эса анча йиллик ҳаракатланиш тажрибасига эга болалар юқори тезликка эришиши мумкин.

Яна ўқинг:  Тиббиёт ва тараққиёт: кўргазма соҳа ривожига хизмат қилади

 

Турли ёшдаги болалар учун ролик танлаймиз.

Агар фарзандингизни 3 ёшидан бошлаб роликда ҳаракатланишга ўргатмоқчи бўлсангиз, унга мос ўлчамни топиш бироз мушкул. Бу ёшдаги кичкинтойлар учун “квад” роликлари муносиб. У орқали учишни ўрганиб олгач, фарзандингизга кейинчалик “инлайн” турдагисини қўрқмай харид қилишингиз мумкин. 5-7 ёшдаги болажонлар учун ҳам мутахассислар “квад”ларни тавсия этишади.

8-10 ёшли болакайларга уларнинг роликда ҳаракатланиш тажрибасига қараб муносиб турини танласангиз бўлади. 11-13 ёшли ўспиринлар учун “инлайн” турдагиларни харид қилиш мумкин. Қаттиқ ёки юмшоқ оёқ кийимли роликларни танлаш эса боланиннг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Фарзандингизга ролик харид қилишда унинг хавфсизлиги ҳақида унутманг. Коньки сотиб олиш чоғида бош, қўл, тирсак ва тиззаларни ҳимоялайдиган махсус анжомларлар ҳам харид қилишингиз лозим. Булар болажонни турли шикастланишлардан ҳимоялайди.

 

Харид учун махсус кўрсатмалар

Роликларни махсус спорт дўконларидан харид қилинг. Сабаби сизга керак бўладиган зарур тавсияларни фақат ўша ерда хизмат қиладиган мутахассислардангина олишингиз мумкин. Харидни фарзандингиз билан биргаликда амалга оширинг. Чунки, улар роликни кийиб кўриши лозим. Конькининг ўлчами мос келгандан сўнггина сотиб олиш талаб этади.

Ролик ғилдираклари альюминий қоришмаси ёки пластикдан тайёрланган бўлади. Янги ўрганувчилар учун пластикли ғилдираклар айни муддао.

Болаларга мўлжалланган роликларнинг энг мақбул ўлчами – 76-80 мм. Бундай ғилдираклар одатда 78А дан 80А гача қилиб белгиланади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: