Харидорни қувонтираётган ҳунарманд

Мамлактимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун кўплаб шароитлар яратилган.

Айниқса, Президентимиз ишбилармонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Қувонарлиси, бундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган юртдошларимиз талайгина.

Давронбек Эргашевни Андижон вилояти, Булоқбоши туманида кўпчилик мебелсоз уста сифатида яхши танийди. Қисқа вақт ичида у ясаган 10 дан зиёд турдаги маҳсулотлар юқори сифати билан истеъмол бозорида муносиб ўрин эгаллади. Эътиборлиси, йилнинг ўтган даври мобайнида буюртма асосида 250 миллион сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди.

– Икки йил аввал корхонамиз фаолиятини йўлга қўйгандик, – дейди ёш тадбиркор. – Албатта, бугунги даврни замонавий технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз банклари томонидан берилган молиявий кўмак ҳисобига Хитойдан ёғочга гул ўювчи дастгоҳ сотиб олдик. Натижада иш унумдорлиги ортиб, маҳсулот таннархи кескин арзонлашди. Илгари қўл билан бажарилган ишлар эндиликда ушбу машина орқали амалга оширилмоқда. Дастлаб миллий услубда сандиқлар тайёрлаб, ички бозорда сотаётгандик. Тез орада мижозлар сони ортиб, мебель ва турли уй жиҳозлари тайёрлаш ўзлаштирилди.

Даврон акага ўхшаган инсонлар меҳнатсеварликлари билан ўзи ва оиласини иқтисодий жиҳатдан таъминлаш билан бирга, ёнидагилардан ҳам ёрдамини аямайди. Қўл остидаги ишчиларининг кўпчилиги маҳаллий ёшлардан иборат. Уларнинг ҳар бирига янги лойиҳалар ташаббуси билан чиқиш талаб қилиб белгиланган. Шу боис, барча ҳунармандлар доимо ҳаракатда. Рақобатчилардан фарқли равишда улар ясаган миллий ва замонавий услубдаги жавон ва меҳмонхона жиҳозларининг сифати аъло даражада. Мижозлар талаби эса доим эътиборда.

Қувонарли жиҳати, тадбиркор ҳозирда бир қатор ишларни компьютерлаштирилган дастгоҳлар ёрдамида амалга ошириш ҳаракатида. Бу орқали маҳсулот тури кўпайиб, экспорт имконияти юзага келади. Эътиборлиси, цехда ярим тайёр маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Иш фаолиятини кенгайтириш мақсадида тумандаги бир неча тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар ҳам имзоланган. Даврон ака кўрсатилаётган хизматдан топилган даромадни янги дастгоҳлар сотиб олишга сарфлашни режалаштирган.

 

Акбаржон НАЗАРОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Болаларга беринг дунёни

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: