Халқ саломатлигига камарбасталик

Бекобод шаҳар Давлат санитария-эпидемиология маркази фаолиятига бир назар

Мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, аҳоли саломатлигини сақлаш, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш ҳамда уларни турли юқумли касалликлардан муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда.

Бекобод шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ўтган 2016 йилда “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи йиғилиши” баёни юзасидан эътиборга молик ишларни амалга оширди. Жумладан, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллигини олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, шаҳар деҳқон бозорига ДСЭНМ ходимлари доимий бириктирилиб, сифат сертификатига эга бўлмаган, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши таъқиқланди. Қолаверса, аҳоли ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

– Жамоамиз доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан берилган кўрсатмаларни маъсулият билан бажариб келмоқда. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг ўтган биринчи чорак даврида мутахассислар ўртасида амалдаги санитария меъёр қоидаларига риоя этиш ва хўжалик юритувчи субъектларда санитария тарғибот ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳоли орасида овқатдан ўткир заҳарланиш ва ботулизм касалликлари нисбатан қайд этилмади. Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги мавжуд 33 та маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилишини назорат қилиш, фуқаролар ўртасида санитария-эпидемиологик тушунтириш ишлари бўйича чоралар янада кучайтирилди, – дейди шаҳар ДСЭНМ раҳбари Шариф Тожибоев.

Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Ушбу қоидага амал қилган ҳолда бозор ҳудуди ва бозордан ташқарида, йўл ва йўлакларда сифат сертификатига эга бўлмаган қўлбола озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишини таъқиқлаш бўйича санитария тавсияномалари берилиб, ушбу ҳолатни назорат қилишга малакали мутахассислар бириктирилди. Божхона постларидан давлат ҳисобига ўтказилган товар моддий бойликларининг истеъмолга яроқли-яроқсизлиги тўғрисида санитария хулосалари бериб борилмоқда. Бу ўз навбатида аҳоли ўртасида турли хасталиклар тарқалишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яна ўқинг:  Мозийнинг бебаҳо мероси

Вилоят ДСЭНМ ходимлари ҳамкорлигида “Ўзметкомбинат” АЖ, “Бекободцемент”АЖ, “ОТМК” АЖ раҳбарлари ва ноозиқ-овқат ишлаб чиқариш корхона ишчи-хизматчилари учун “Ишчи ходимларни заҳарли омиллардан сақланиши”, “Дастлабки ва даврий тиббий кўрик”, “Ботулизм”, “Йод танқислиги”, “Вирусли гепатит”, “ОИТС касаллиги” бўйича ўқув семинарлари ташкил этилди.

 

Айтиш жоизки, марказда ёшларга касб маҳоратини ўргатиш – “Устоз-шогирд” анъаналари яхши йўлга қўйилган. Ишга қабул қилинган ёшларга ҳафтада малакали мутахассислар томонидан ўқув семинарлари олиб борилиши натижасида 5 нафар ўрта тиббиёт ходими олий тоифага эга бўлиб, 2 нафар ўрта тиббиёт ходими ихтисослаштирилди.

 Шунингдек, лаборатория ходимларидан 6 нафари “Ўзстандарт” агентлиги, Стандартлаштириш, метерология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти малака ошириш маркази томонидан ўтказилган “Маҳсулотни синашнинг қонуний ва меъёрий-ҳуқуқий асослари” малака ошириш курсида ўқиб, тегишли гувоҳномага эга бўлдилар. Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари тадбиркорларни ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса олишлари учун доимий хизматни кенг йўлга қўйган.

Шунингдек, яқинда ўтказилган Наврўз халқ сайли муносабати билан шаҳар ҳудудининг озодалиги таъминланиб, тадбирларнинг сермазмун ўтказилишига эришилди.

 

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: