Санъат, истеъдод, имконият

Юртимизда ёшларни етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидор ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда республика миқёсида ёш иқтидорларни аниқлаш борасида кўплаб танловлар ўтказилмоқда

Маълумки, бу борада “Соғ­лом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ҳам истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор танловлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жамғарма ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида мусиқа мактаблари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Санъат ғунчалари” Республика ёш мусиқачилар кўрик-танлови бунинг ёрқин мисолидир.

Яқинда ушбу танловнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа мактабларида таълим олаётган вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 150 нафарга яқин ёш иқтидор эгалари ўзаро беллашдилар. Танлов республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи зали ва Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида зарбли ва дамли чолғу асбоблари ижро йўналишида 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган мусиқачилар ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Ғолиб ва совриндорлар “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Ораста қизлар даврасида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: