Смартфон корпусида касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар яшаши аниқланди
Эгалари томонидан фаол ишлатиладиган смартфонларнинг кўпчилиги турли бактерияларга тўладир. Улар орасида касаллик келтириб чиқарадиганлари ҳам бор. Британиянинг Суррей университети олимлари ўтказган тадқиқот натижасига кўра шундай хулосага келишди.
Олимлар Петри чашкасига бир неча ўнта смартфонни жойлаб, бактериялар ривожланиши учун қулай бўлган шароитда уларни уч кунга қолдирди, сўнг натижаларни диққат билан ўрганиб чиқди. Аниқланишича, смартфон корпуси юзасида унитазнинг сув туширадиган дастагидан кўра 18 марта кўп касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар яшайди.
Тажриба муаллифлари таъкидлашича, британияликлар томонидан фаол қўлланиладиган 63 миллионта смартфонларнинг 15 миллионтаси соғлиқ учун потенциал хавфга эгадир.
Манба: sof.uz