Фаст-фуд таомларини ейиш хуморидан қутилиш йўллари

Америкалик олимлар зарарли овқатларга бўлган хуморни қайтаришнинг йўлини топишди. Янги озиқ-овқат қўшимчаси ва инулин-пропионат мойи нафақат хуморнинг олдини олади, балки зарарли таомларни кичик порцияларда тановул қилишга мажбурлайди ҳам. Тадқиқот натижалари American “Journal of Clinical Nutrition” журналида эълон қилинган.

Аввалроқ инулинли озиқ-овқатлар ейиш ичакда мияга қониқиш сигналини берувчи пропионатлар ишлаб чиқаришга сабаб бўлиши маълум қилинган эди. Инулин-пропионат мойи пропионат ишлаб чиқаришни 2,5 бараварга оширади.

Лондон империя коллежининг профессор Гэри Фростом бошчилигидаги тадқиқотчилари 20 кўнгиллидан иборат гуруҳда тадқиқот олиб боришди. Уларнинг бир қисмига янги қўшимчалар билан сутли коктейл беришди. Қолганларга, назорат гуруҳидагиларга эса оддий инулин тақдим этишди. Синалаётганларга кам ва кўп калорияли (салат, балиқ, шоколад, ширинликлар) егуликларнинг сурати кўрсатилди ва уларнинг ўшанда мия ҳолатини МРТ ёрдамида кузатишди. Пропионат қабул қилганлар юқори қувватли егуликлар суратларига қарашганда, улар миясининг ҳаракат тизимига жавоб берувчи соҳасида кам ҳаракатлилик кузатилган.

Тадқиқотчилар кейинги босқичда кўнгиллиларга томат соусини бериб, истаганча ейишларини таклиф қилишди. Инулин-пропионата эфири истъемол қилганлар, оддий инулин еганлардан 10 фоиз кам егулик истеъмол қилишди.

Фроства ва унинг жамоаси айни дамда ушбу тадқиқларни кенг омма ичида ёйишга ҳаракат қилиш ниятидалар.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Олимлар фикри: музқаймоқни иссиқ пайтда емаслик керак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: