Паралимпиячиларимиз шоҳсупада
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида гран-при турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада элликка яқин давлатдан тўрт юздан зиёд паралимпиячи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган турнирда спортчиларимиз биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медални қўлга киритди.
Мамлакатимиз вакили Наталья Семёнова мусобақанинг найза улоқтириш баҳсларида олтин, ядро улоқтиришда кумуш медалга сазовор бўлди. Терма жамоамиз аъзоси Элбек Султонов ядро ва диск улоқтиришда учинчи ўринни эгаллади.
Т. ОРТИҚОВА