Мутахассислар смартфонга эгасининг кайфиятини аниқлашни ўргатмоқда
Яқин келажакда ақлли телефонимиз учун инсон кайфиятини аниқлайдиган илова тайёрланади. Бу смартфон эгаси учун шахсий котиблик ҳам қила олади.
Илова муайян қўнғироқни қабул қилишга эгасининг тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқлайди ва лозим топса қўнғироқни рад этиш амалини бажаради. Масалан, шифохона, ҳожатхона каби муассасаларда ёки соҳиби нохуш кайфиятда бўлганда қўнғироқни қабул қилмаслиги мумкин.
Манба: sof.uz