Инсон руҳияти ҳақида ҳайратланарли фактлар
- Уйқу – энг яхши даво. Сиз ухлаганингизда ғазабланмайсиз, хафа бўлмайсиз ва ёлғиз қолмайсиз.
- Кечириш – бу унутиш дегани эмас. Аммо бу хафагарчилик ва оғриқдан халос бўлишга кўмак беради.
- Инсоннинг кучли қиладиган восита, ўз навбатида унинг заиф томони ҳамдир.
- Баъзида сукут – “Мен инсонларга тушунтиришдан чарчадим, мени тушунишлари учун урунмайман” – деган маънони англатади.
- Кундузи пинакка кетиш – эндорфин ва серотин миқдорини ортишига сабаб бўлади, бардошни оширади, инсонни сермаҳсул ижодкорга айлантиради.
- Инсонлар айниқса ўзлари билан боғлиқ хотираларни жуда қадрлашади.
- Инсонларга баъзида ўзлари ёрдамга муҳтож бўлсаларда, ўзгаларни руҳлантиришга ҳаракат қилишади.
- Инсон бутунлай ишона олиши учун фақатгина 2 нафар дўст етарли.
- Ҳаётида муаммоларга эга бўлган инсонларгина, энг яхши маслаҳат бера олишлари мумкин.
- Инсон қанча ақлли бўлса, унинг дўстлари шунча кам бўлади.
- Тадқиқотларга қараганда эркак ва аёл бир хил эмоция (ҳис туйғу)га эга. унчаки аёллар ўз ҳис туйғулари ҳақида жуда кўп гапиришади, эркаклар бўлса уни сир тутишни маъқул кўришади.
- Юзингиз ва изингизда бир хил муносабатда бўладиган инсонларни қадрланг.
- Жисмоний ҳаракатлар сизни соғломлаштиради. Уқалаш муолажалари иммунитетини кўтаради.
- Қўлингиздан нималар келишини билиш учун қулайликлардан воз кечиб туришга тўғри келади.
- Инсоннинг ҳаётингизда қандай ўринга эга эканлигини билиш учун, ҳаётингизни усиз тасаввур қилиб кўринг.
- Инсонлар ҳар доим ҳам маслаҳатга муҳтож эмас. Баъзида уларни йиғисига елка тутиш, муаммоларини тушуниш ва эшитишнинг ўзи етарли.
Хуршида ҲУСЕНОВА