Спорт – саломатлик гарови

Олмалиқ шаҳрида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги республика спартакиадасининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни спортга кенг жалб этиш, уларни касб касалликларидан спорт ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш орқали муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган спартакиадада 350 дан ортиқ иштирокчи спортнинг олти тури бўйича ўзаро баҳслашди.

Мусобақада иштирокчилар стол тенниси, бадминтон, сузиш, шахмат-шашка, волейбол каби спорт турларида беллашди. Мусобақада “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ёш ихтирочимиз заҳарли газдан кислород олишни кашф қилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: