Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари рўйхати ўзгартирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 21 февралдаги буйруғи билан барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Рўйхатдан 34 номдаги дори воситалари чиқариб ташланди, Рўйхатдаги 10 номдаги дори воситалари эса Рўйхатдаги бошқа дори воситаларининг ўрнини босувчи дори воситалари сифатида кўрсатилди.
Дастлабки рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Ҳужжат 2017 йил 13 мартдан кучга киради.