Бола иммунитетининг 5 душмани

Олимларнинг тадқиқотлари фарзандининг саломатлигига у қадар жиддий эътибор бермайдиган ота-оналарнинг болалари иммун тизими бақувватроқ бўлишини кўрсатмоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Ўта стериллик ва ваҳима

Одатда боланинг қўли тегиши мумкин бўлган ҳар бир нарсани кунига бир неча марталаб спирт билан артиш, бирор нарсани оғзига солган вақтда ваҳима қилиш шарт эмас. Аёллар ичида фарзандининг қорни, совунни татиб кўришни истаганини кўрибоқ, тез ёрдам машинасини чақирадиганлар бор. Ўта ваҳимачи бўлсангиз, фарзандингиз атрофни “ўргана” олмайди.

Иссиқхонага айланган уй

Аксарият ота-оналар фарзандим совуқ емасин, деган ниятда уйни иссиқхонага айлантириб қўйишади. Шуни билингки, хонанинг ўта иссиқ ҳарорати боланинг иммунитетига ёмон таъсир қилади.

Ҳавоси доимо алмаштириб туриладиган, мўтадил иссиқлик бола учун айни муддао. Иссиқ уйга ташқаридан кимнингдир кириши, боланинг бир неча бор терлаб совиши унинг шамоллашига олиб келади. Болаларни катталарга нисбатан бир қаватга қалинроқ кийинтиришнинг ўзи етарли.

 Стресс

Фарзандингизни кутилмаганда бирор жойга олиб бориш ва бирор нарса сотиб олиб беришдан чўчиманг. Сиздаги қўрқув ва стресс сабаб, болада ўксиниш, жаҳл, алам пайдо бўлади. Кичик ўйинчоқни бошқалар ўйнаётганини кўргач, болада ҳам истак туғилиши, табиий. Фарзандингизнинг иммун тизимини кўп ҳолатларда мустақил равишда курашишга ўргатиш керак.

Томоқ ва бурунни тинч қўйинг

Оналар орасида фарзанди билан жамоат жойларига бориб, уйга қайтгандан сўнг, боланинг бурни ва томоғини чаядиганлар ҳам бор. Бу мутлақо нотўғри. Сиз уни бор ёки йўқлиги номаълум бўлган инфекциялардан асрайман, деб оғиз бўшлиғидаги организмни табиий равишда ҳимоя қиладиган моддаларни ҳам ювган бўласиз. Бу эса иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади.

Мажбурлаш…

Фарзандингизни сиз пиширган таом ёки бирор сабзавотни ейишга мажбур қилманг. Ярим соат овқат солинган тарелка олдида ўтириб, қўрқув ва стресс билан йиғлаб ўтирган болангиз ўзини аранг кўндириб, сиз берган нарсани ейиши мумкин, аммо бундан организмга фойда эмас, кўпроқ зиён бўлади.

Кўп ҳолатда болалар ўзи истамаган нарсани истеъмол қилгач, ошқозонда безовталик ҳолатлари учрайди.

Агар фарзандингиз қиш кунида чўмилишни истаса, унга имкон беринг. Совуқдан чўчиб, қишнинг 3 ойида ювинмай юриш мумкин эмас-ку?

Шуни унутмангки, бола организмига уни хурсанд қиладиган, завқлантирадиган нарсаларгина фойдали. Тўғри, улар истаган нарса ҳар доим ҳам қўл остимизда бўлмаслиги, вазият тақазо қилмаслигини мумкин. Бироқ, болага ўша завқни олишнинг бошқа йўлини таклиф қилиш бизнинг бурчимиз.

Яна ўқинг:  Буқа парваришлаш бўйича тавсиялар

 

Умида Якубова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: