Суратларга кўчган самимият

Тошкент Фотосуратлар уйида моҳир рассом Солижон Маматқулов ижодига бағишланган «Икки инсон» деб номланган бадиий кўргазма ташкил этилди. 

Тадбирда халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча ижод аҳли, жумладан, мўйқалам соҳиблари зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юклаётгани таъкидланди.

С.Маматқулов асарлари бир қатор ижодий танловларда муваффақият қозониши билан бирга АҚШ, Болгария, Германия, Греция, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги галереялар, шахсий тўпламларда сақланмоқда.

Кўргазмадан ўрин олган юздан ортиқ асарни кўздан кечириб, самимийлик, одамийлик, она заминга бўлган чексиз муҳаббат каби чин инсоний туйғулар рассом томонидан ғоят қадрланишини ҳис этиш мумкин. Кўнгилга яқин бу чизгиларда томошабин гўёки ўзини, кундалик ҳаётини кўргандек бўлади.  

–  Ҳар бир кўргазма ижодкор учун ўзига хос имтиҳондир, – дейди С.Маматқулов. – Ҳаётни қадрлаш, унинг неъматларидан завқланиш, тинч ва осойишта, фаровон, бахтиёр кунларимиз учун шукроналик туйғуси билан яшашга чорлаш масъулияти ижодкорни ҳамиша таъсирчан асарлар яратишга ундайди.    

Кўргазма экспозициясидан ўрин олган «Таниш кўчалар», «Икки инсон» туркумидаги суратлар, «Она алласи», «Куй», «Тўйга», «Оққушлар», «Ҳовлича» каби асарлар самимийлиги, ҳаётийлиги билан томошабинларда катта таассурот уйғотмоқда.

 

Н.Усмонова,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Саводхонлик ОАВ нигоҳида: илмий-анжуман шу мавзуга бағишланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: