Ўқитувчиларимиз Буюк Британияда малака оширишди

Ўтган йили “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси-2015” кўрик-танловида ғолиб бўлган ўқитувчиларимизнинг Буюк Британияда малака ошириб қайтгани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар юқори савияда давом эттирилиб, кўрик-танловнинг 2016 йилда ўтказилган республика босқичида энг юқори натижа кўрсатган 42 нафар мактаб ўқитувчилари  2017 йилнинг 20 январдан 3 февралга қадар Буюк Британиянинг Глазго Каледониан (Glasgow Caledonian University, Scotland) университетида хизмат сафарида бўлишди.

Ушбу университет дунёдаги нуфузли таълим муассасаларидан бири бўлиб, у ерга дунёнинг барча бурчакларидан малака ошириш курсларига тингловчилар ташриф буюришади.

Университетнинг тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан ўқитувчиларимизга дарс жараёнидаги тил терминлари, талаффуз устида ишлаш, чет тилини ўргатишда аутентик материаллардан фойдаланиш, лексик бирликлар билан ишлаш технологиялари, ўқувчиларда ижодкорликни ва тил ўрганишда ҳикоя ва шеърларнинг аҳамияти, дарсни режалаштириш ва баҳолаш, чет тилини ўрганишда тест синовларининг аҳамияти ва дарс ўтишнинг бошқа самарали усуллари ҳақида маълумот беришди.

Тажриба алмашиш жараёнида CEFR (Чет тилини эгаллашнинг умумевропа талаблари) юзасидан маълумотлар берилди, унинг Ўзбекистонда жорий этилиш аҳволи юзасидан фикр алмашилди. Дарс ўтишнинг турли усулларини, жумладан кичик гуруҳларда ишлаш, ўқитишнинг коммуникацион методларидан фойдаланиш, муаммоли вазиятларда чет тилида мулоқотга киришиш усуллари иборалар ва  ролли ўйинлар орқали ўргатилди. Ҳар бир машғулотда ўқитувчилар мавзу юзасидан у ёки бу материлларни Ўзбекистондаги ҳолат билан солиштириш имкониятига эга бўлдилар.

Хизмат сафари давомида ўзбекистонлик инглиз  тили ўқитувчилари Глазго шаҳрида жойлашган Глазго академияси ва мактабларга ташриф буюришиб, у ерда “Ўзбекистоннинг маданияти  ва урф-одатлари”, “Таълим тизими” каби мавзуларда тақдимотлар қилдилар.

Ўқитувчиларимиз келгусида ҳамкасблари билан ўртоқлашиш мақсадида ҳар бири чет тилини ўқитишнинг турли методикалари, Буюк Британия, Шотландия таълим тизими, маданияти ва бошқа йўналишларда ўз қизиқишлари асосида алоҳида тақдимотлар тайёрладилар.

Ўқувлар якунида ўзбeкистoнлик ўқитувчилaрга хорижий университет ўқитувчилари олдида инглиз тилидаги тақдимотларини муваффақиятли ҳимоя қилишгани учун “ACHIEVEMENT СERTIFICATE” сертификатлар топширилди. Мазкур сертификатлар ўтган йилги ва бошқа сертификатлардан фарқли равишда халқаро тренерлик қилиш ваколатини беради.

Шунингдек, ўқитувчиларимиз томонидан Ўзбекистонда 25 йилда эришилган ютуқлар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва айниқса чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ўзгаришлар хусусида кенг маълумотлар берилди ва университет халқаро бўлимида алоҳида бурчак ташкил этилиб у ерга Ўзбекистон байроғи ва эсдалик совғалари жойлаштирилди.

Яна ўқинг:  Шивит ҳомиладорликда фойдалими?

Ушбу ўқитувчилар жорий йилнинг март-декабрь ойлари инглиз тили ўқитувчилари учун таянч мактаблар базасида ўтказиладиган ўқувларда ҳамда 5-синфлар учун қайта ишланаётган инглиз тили дарсликлардан фойдаланишни ўргатишга доир махсус курсларда тренерлик курсларига жалб этилиши режалаштирилмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: