Хом ёнғоқ бўқоқни даволайди

Ёнғоқнинг пўстлоғи, меваси ҳамда барги инсон организми учун фойдалидир.

Унинг пўстлоғи таркибида ошловчи модда, бўёқ ва бошқа моддалар, баргида С, Р ва В1 витаминлари, каротин, флавоноидлар, гидроюглон, эфир мойи, хом меваси пўстлоғида кўп миқдорда С дармондориси, мағзида эса каротин ва ёғ бор.

Баргидан сиқиб олинган шираси темиратки ва бошқа тери касалликларига қарши даво сифатида қўлланилади. Шунингдек, баргидан тайёрланган дамлама болалардаги рахит ва диабет касалликларини даволашда, гижжа ҳайдовчи восита сифатида, ангина(бодомча безларининг яллиғланиши) ва гингивит(милк шиллиқ қаватининг яллиғланиши) касаллигида, оғиз ва томоқни чайиш учун қўлланилади. Хом меваси гижжага қарши истеъмол қилинади. Қолаверса, ундан тайёрланган мураббо қалқонсимон без хасталиги(бўқоқ)ни даволашда фойдали ҳисобланади. Чунки, унинг таркибида кўп миқдорда йод моддаси мавжуд.

Ёнғоқ мағзи қорин оғриғи ва кўнгил айнишини қолдиради. Таркибида 50 фоиз ёғ бўлиб, у қанд касаллигига қарши ишлатиладиган самарали дори воситаларидан биридир. Мевасининг мағзи овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ҳам ёрдам беради. Ёшлик қувватини оширади, меъда фаолиятини яхшилайди.

 Агар у анжир билан қўшиб ейилса, асаб ва хотирани мустаҳкамлайди.

Таркибидаги мис моддаси аёлларнинг ҳомиладорлик ва кўзи ёригандан кейинги даврда танасининг териси асл ҳолида қолишига ёрдам беради. Узоқ туриб қолиб, таъми бузилган ёғга ёнғоқ мағзи солиб доғланса, унинг тахирлиги йўқолади.

Агар унинг пўчоғини толқондай туйиб, сувли яралар устига сепсангиз, жароҳатнинг тезроқ тузалишига ёрдам беради. Томирининг пўстидан 4-8 гр. олиб, қайнатиб, овқатдан сўнг ичсангиз, меъдадаги ёмон хилтлар ташқарига чиқиб, қорин оғриғига шифо бўлади.

 

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси

Яна ўқинг:  БАХТ КАЛИТИ – яхшилардан ўрнак олиб яшаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: