Буюк сиймолар таваллудига бағишланди

Миробод туманидаги 294-мактабда муассасада таълим олаётган ўқувчилар иштирокида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар мумтоз шоирларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида саҳна кўринишларини намойиш қилишди. Уларнинг ёзган ғазалларидан намуналар ўқиб беришди.

“Буюк сиймолар” мавзусида ўтказилган ушбу тадбирда шоирлар меҳмон сифатида ташриф буюришди. Унда “Соғлом авлод” газетаси бош муҳаррири Фахриддин Ҳайитов, “Гулхан” журнали бўлим муҳаррири Муҳаббат Ҳамидова, ОАВ агентлиги бош муҳаррири Мухиддин Омон сўзга чиқиб ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

Чарос Хушвақтова

Яна ўқинг:  “Саломатлик” поезди илк бор Андижонда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: