Янги иссиқлик гази топилди
Торонто университетининг олимлари табиатда учрамайдиган янги иссиқлик гази перфтортрибутиламинни топишди. У фақатгина саноат чиқиндиси ҳисобланиб, инсон фаолияти туфайлигина юзага келади.
Айнан мана шу газ сайёрамизни CО2 га нисбатан 7100 баробар кўпроқ иситади. Олимлар атроф-муҳит мазкур газдан жабр чекмайди, дейишмоқда. Унинг атмосферадаги ҳажми жуда кичик, атиги 0,18 фоиздан иборат. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Газ атмосферада 500 йилгача ушланиб қолиш хусусиятига эга. Модомики, карбонат ангидрид ўсимликлар томонидан ўзлаштирилар экан, табиатда ҳозирча янги газга эҳтиёж сезилмайди.
Манба: uznature.uz