Чой билан боғлиқ 9 тақиқ

Чой ичиш– ўзига хос санъат тури саналади. Аммо қуйида чой билан боғлиқ таъқиқларга тўхталишни жоиз билдик.

1-тақиқ. Оч қоринга чой ичиш.

Қадимдан Хитойда шундай нақл юради “бўш юракка чой ичма”. Оч қоринга ичилган чой талоқ ва меъдани совутади.

2-тақиқ. Қайноқ чой.

Жуда иссиқ ичилган чой томоқ, қизилўнгач ва меъдага салбий таъсир қилади.  Бу каби ҳолат одатий тусга кирадиган бўлса, айнан тананинг ушбу органларида турли касалликлар юзага келади. Чет эллик мутахассисларнинг таъкидлашларича иссиқлиги 62 даражадан юқори бўлган чой истеъмол қилиш меъда билан боғлиқ бир қанча хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Чой ҳарорати 56 даражада ошмаслиги мақсадга мувофиқ саналади.

3-тақиқ. Жуда аччиқ чой.

Бу каби чой таркибида учрайдиган кўп миқдордаги кофеин ва танин моддаси бош оғриғи ва уйқусизликка сабаб бўлади.

4-таъқиқ. Анча олдин дамланган чой.

Бу каби чойда полифенол ва эфир мойи ўз-ўзидан оксидлана бошлайди, шунда у нафақат чойнинг шаффофлигига балки, унинг таъми, сифати ва ифорига таъсир этади. Унинг тўйимлилик даражаси сезиларли даражада пасайиб, оксидланиш натижасида чой япроқларидаги С ва Р витаминлари, аминокислоталар ва бошқа фойдали моддаларни йўқотилишига олиб келади. Бундан ташқари кўп туриб қолган чойда микроорганизм (бактерия ва замбуруғлар)лар кўпая бошлайди.

5-таъқиқ. Кўп бора дамланган чой.

Одатда 3-4 бор дамлаш натижасида чойнинг ранги чиқмай қолади. тадқиқотларнинг кўрсатишича, биринчи бор дамланган чой баргларида тахминан 50 фоиз, иккинчи мартасида 30 фоиз , учинчисида 10 фоиз, тўртинчисида эса 1-3 фоиз фойдали моддалар сақланади.

6-таъқиқ. Овқатдан олдин чой ичиш.

Овқатдан олдин чой ичиш, кўп миқдорда сўлакнинг ажралишига сабаб бўлади, натижада овқат бемаза туюлади. Бундан ташқари ҳазм қилиш органларида протеиннинг сўрилиши вақтинчалик кечикади. Шундай экан, овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин чой ичиш тавсия этилади.

7-таъқиқ. Овқатланиб бўлгач зудлик билан чой ичиш.

Исталган суюқликни овқатланиб бўлгач дарҳол истемол қилиш меъда шираси ишлаб чиқариш суъратини кескин равишда пасайтиради. Меъдада овқат ҳазм бўлмаслигининг асосий сабаби ҳам ана шунда! Овқатланишдан 20-30 дақиқа ўтгачгина чой ичишингиз мумкин. 

8-таъқиқ. Дорини чой билан ичиш.

Чой таркибидаги танин моддаси дорининг организмга сўрилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб хитойликлар “Чой дори самарадорлигини заифлаширади”дейишади.

Яна ўқинг:  “ЎҒЛИМ, ОВҚАТИНГНИ ЕМАЙСАНМИ?”

9-тақиқ. Кун давомида туриб қолган чой.

Кун давомида туриб қолган чой нафақат витаминларни йўқотади балки, бактериялар учун озуқа масканига айланади. Аммо уни организмнинг ташқи юзаси билан боғлиқ муаммоларда қўллаш мумкин.

Кун давомида туриб қолган чой фторга бой. У капиллярдан қон кетишида тўсқинлик қилади. Шу билан бир қаторда у оғиз бўшлиғи яллиғланишида, тилдаги жароҳатларда, экземада, милкларнинг қонашида самарали таъсир кўрсатиб, тишларни мустаҳкамлайди.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: