Биотехнологиядаги кашфиётлар амалиётга татбиқ этилмоқда, —

дейди биология фанлари доктори, профессор Шоҳиста Тошмуҳамедова

Ҳозирги кунда фаннинг биотехнология йўналиши тез суръатлар билан ривожланмоқда. Айниқса, унинг замонавий аналитик йўналишлари алоҳида ўрин эгаллайди. Биотехнология фанининг аналитик йўналишлари орасида иммунобиотехнология соҳаси бугунги кунда қишлоқ хўжалигида чорва молларига ташхис қўйишда, ўсимлик вирусларини аниқлашда, шунингдек фармацевтикада ва айниқса, тиббиёт соҳасида турли юқумли касалликларни аниқлашда муҳим саналади.

Бу ўринда ЎзМУ “Биотехнология ва микробиология” кафедрасида ўзим олиб бораётган ва қўлга киритилган илмий натижаларга қисқача тўхталадиган бўлсак, шуни айтиб ўтиш лозимки, илмий тадқиқотлар натижасида ҳозирги кун талабига жавоб бера оладиган сезгирлик даражаси юқори бўлган бифермент иммуноэнзим таҳлили ишлаб чиқилди. Ушбу усул асосида турли юқумли касалликларни, шунингдек бугунги кун муаммосига айланган ОИТС касаллигини ҳам аниқлаш мумкин.

– Юқорида айтиб ўтганимдек сезгирлик даражаси юқори бўлган иммуноэнзим таҳлилининг бир неча хил усуллари мавжуд бўлиб, булар орасида бифермент, яъни икки фермент молекуласи иштирок этадиган усул алоҳида ўрин тутади. Ушбу бифермент усулда, биринчи фермент молекуласини антитана ёки антиген боғлаб, конъюгат синтез қилинади. Иккинчи фермент эса липосомаларга киритилади. Липосомалар бир неча ёғ қатламидан ташкил топган юмалоқ шаклдаги везикулалардир. Унинг ичига киритилган фермент ёки бошқа биологик фаол моддалар ўз хусусиятларини узоқ муддат сақлаб туриш мумкин.

– Ушбу ишлаб чиқилган иммуноэнзим таҳлилини тиббиёт соҳасидан ташқари, юқорида қайд этганимдек қишлоқ хўжалигида, атроф-муҳит ва турли маҳсулотлар сифатини мониторингида биологик фаол моддаларни барқарор формаларини олишда, шунингдек, ген муҳандислиги соҳасида, генотерапияда кенг қўллаш мумкин. Чунки, ҳозирги кунда ген муҳандислиги тез суръатда ривожланаётганлиги сабабли, кўпчилик касалликлар генетик жиҳатдан ўрганилмоқда. Айрим ирсий касалликларни аниқлашда ва уларни даволашда липосомаларга киритилган генлардан кенг фойдаланилмоқда. Шу сабабли, ноқулай шароитда ўз хусусиятини узоқ муддат сақлайдиган барқарор липосомаларни олиш бугунги кун талабига айланди. Айнан кафедрамизда олинган ушбу липосомаларни нафақат липосомал иммуноэнзим таҳлилида, балки генотерапияда ҳам қўллаш мумкин.

Яна ўқинг:  ГИПОАЛЛЕРГИК ПАРҲЕЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: