Ҳарбий ҳаёт менинг тақдиримда…

Чорак аср – бир асрнинг тўртдан бири. Бу давр тарих зарварағи учун денгиздан томчидек гап. Аммо унинг саҳифасидан жой олган шундай йиллар борки, бу вақт ичида амалга оширилган ишларнинг бир куни асрларга тенгдек, гўё.

Қувонарлиси, Ўзбекистон 25 йил ичида ана шундай асрларга тенг йўлни босиб ўтишга эришди. Дунёнинг сиёсий харитасида ўз айтадиган сўзи ва ривожланиш йўлига эга бўлган тинчликпарвар мустақил Ўзбекиcтон давлати пайдо бўлди. Ана шу юрт бағрида эса мустақил фикрловчи, замонавий ахборот технологиялари ва чет тилларини пухта ўзлаштирган, ўз соҳасининг устаси, оиласи суянчи, она юртининг таянчи бўлган янги авлод вакиллари шаклланди. Мамлакатимизда уларнинг ҳар томонлама етук, баркамол шахс бўлиб улғайиши, ўз қобилият ҳамда истеъдодларини тўла намоён қилиши ва жамиятимизнинг турли соҳаларида ўз ўрнини топиши учун барча шарт-шароит ва имконият яратиб берилмоқда.

Бугун аксарият ёшларнинг жамиятда ўрин топишларида армия сафларида ўтган давр, ҳарбийча ҳаёт муҳим аҳамият касб этмоқда. Қуйида биз ана шундай ёшларнинг бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Зайнура ТОШМУРАДОВА,

ҳарбий хизматчи оиласи фарзанди, журналист:

– Истиқлол тенгдошиман. Ҳарбий хизматчилар оиласи фарзандиман. Бундан фахрланаман. Сабаби дадам нафақат биз фарзандларнинг яхши ўқиб-ўрганишимиз, осойишта ҳаёт кечиришимизга масъул, балки бутун Ўзбекистоннинг мард ва жасур ҳимоячисидир. Дадам ўз касбига меҳри баланд, жонкуяр, фидойи ва қатъиятли инсон. Биз фарзандлар дадамдаги мана шу фазилатни қадрлаймиз. Доим улардан ўрнак оламиз. Бу эса вақти келиб асқотди. Ўзим орзу қилган олий ўқув юртига ўқишга кирдим, жамиятда ўрин топдим.

Оиламдагилар ҳар доим менинг орзу-истакларимни қўллаб-қувватлаган. Шунинг учун бўлса керак ўзимга бўлган ишончим, жуда кучли. Журналист бўлиш, болалик орзуим. Бунга эришдим. Бу, аввало, давлатимизнинг ёшларга барча шарт-шароитларни яратиб берганларида, қолаверса, оилавий муҳит, ота-онам ҳар биримизнинг орзуларимизга пайваста бўлганида, деб биламан.

Яна ўқинг:  Hunar bilan turmush, mehr bilan ko‘ngil obod

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: