“Хўрозча” салати

Зарур маҳсулотлар: 2 дона қайнатилган товуқ сони, 1 дона пиёз, 4 дона тухум, 150 гр. пишлоқ, 250 гр. гуруч, 4 дона шўр бодринг, 4 дона сабзи, саримсоқпиёз, майонез. Безак учун: зайтун, ширин булғор қалампири, кўкатлар.

Тайёрланиши: сувда пишириб олинган товуқ сонлари терисидан тозаланиб, майда бўлакларга бўлинади. Тухум ва сабзиларни қайнатиб, кичик кубик шаклида тўғралади. Битта бўлакчаси тумшуқ ясашга олиб қўйилади.

Пиёз майда қилиб тўғралади. Сўнгра саримсоқпиёзни майда қирғичдан чиқариб, майонезга аралаштирилади. Хўроз шаклида салат учун қолип ясалади. Қолипдан фойдаланиш салатни идишга осон ва тез жойлаштиришга ёрдам беради.

Кетма-кет гуруч, сабзи(унга туз сепиш керак), пиёз, товуқ гўшти, шўр бодринг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ қават шаклида жойлаштирилади. Ҳар бир қаватга майонез суртиб чиқилади. Усти ва ён томонларига соус суртилади. Салат четлари пишлоқнинг текис томони ёки куракча билан ушланиб, қоғоз қолипи олиб ташланади.

Салатни безаш учун зайтундан хўроз кўзлари, булғор қалампиридан тож, соқолчаси, дум ва қанотлари, сабзидан тумшуғи ясалади.

Яна ўқинг:  “ЛАҲЗА” ПИЦЦАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: