Оловранг товуқ йили бизга нималарни ваъда қилмоқда?!

Яна бир неча кунлардан сўнг янги 2017 йилни кутиб оламиз. Шарқ тақвими бўйича ушбу йил оловранг товуқ йили саналади.

Товуқ энг ёрқин ва жуда киришимли мучал саналади. У ўзига нисбатан бўлган диққат-эътиборни хуш кўради, мақтовлар, рағбатлар, хушомадларга чўмилиш унинг феъл-атворига хос. Яна бу мучал эгалари нозик дидли, сўзамол, синчков, сезгир, инжиқ, талабчан, ҳушёр, масъулиятли ҳисобланади. У буйруқ беришни яхши кўради, бироз қизиққон, доимо нимани ўйласа, шуни рўй-рост гапиради. Баъзида бу сифатлар товуқ мучали вакилларига зиён келтиради. Улар муҳаббат ва бизнес борасида жуда омадли саналишади. Ўткир ақл-идрок ва тиришқоқлик бошлаган ишларини осон ҳал бўлишига кўмак беради. Улар ўз фикрларида қатъий туришади. Қолаверса, мучал вакиллари ўта кузатувчан, топқир ва билимдон саналади. Агар кимдир уни мағлуб қилиш ҳақида ўйласа, у ҳеч нарсага эриша олмайди. Товуқ – майда нарсаларни ҳам тез сезиб қолади.

Товуқ – ажойиб рўзғор бекаси. Агар оилада шу мучалда туғилганлар бўлса, демак келаётган йил ўша оилада тўкин-сочинлик ҳукмрон бўлади. Бу йилда режалари ва орзулари эзгулик, яхшилик ва ишончга асосланган ҳақиқатпарвар ва адолатли инсонларга омад кулиб боқади.

 

Саломатлик

Товуқ дангасаликни ёқтирмайдиган жонивор бўлгани учун, бу йилда эрта туриш, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, шифокорлар билан учрашиш, кўпроқ табиат қўйнида сайр қилиш ва иммунитетни мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратинг. “Эрта-индин” каби баҳоналарни четга суриб, соғлигингиз ҳақида қайғуринг. Унутманг, саломатлик сизнинг ҳақиқий бойлигингиздир.

 

2017 йил либоси қандай бўлиши керак?

Шуни таъкидлаш жоизки, кийимлар ҳашамдор ва улар турли безакларлар билан безалган бўлиши керак. Оловранг товуқ – ёрқин ва ғурурли бўлгани учун байрамга ҳам шунга монанд либос танлаш айни муддао саналади. Кўйлак органза, ипак, атлас, духоба, парча матосидан тикилган бўлса, айни муддао. Оловранг товуқ зеб-зийнатни яхши кўради. Янги йил либосингиз қизил ёки шунга ўхшаш ранг бўлгани маъқул. Қизил, алвон, тўқ қизил, олов ранг, тўқ сариқ, қора, жигарранг, тилларанг каби ранглардан тикилган либосларни кийиш тавсия этилади.

 

Байрамда яқинларингизни хушнуд этинг

Бобо ва бувижонинггиз учун энг яхши совға бу уларга кўрсатган эътиборингиздир. Бувижонинггиз учун иссиқ оёқ кийими, рўмол, оилавий сурат тасвирланган йиллик тақвим совға қилишингиз мумкин. Бобожонинггизга эса радио, қўл соати ёки оилавий сурат туширилган чашка ҳадя қилсангиз бўлади.

Яна ўқинг:  Faqat g‘alaba kutamiz

Онажонингиз ҳаётингиздаги энг қадрли, азиз инсон. У сиздан олган ҳар қандай совғани катта қувонч билан қабул қилади. Фотоальбом, атир ёхуд ажойиб тақинчоқ волидаи муҳтарамингизни шод этади.

Ота учун фарзандининг соғ-омон бўлишидан ортиқ совғанинг ўзи йўқ. Аммо ҳадя улашиб падари бузрукворингизни хурсанд қилишга нима етсин?! Оталар кутилмаган совғаларни хуш кўришади. Китоб, севимли қўшиқлари ёзилган диск улар учун ҳақиқий туҳфа бўла олади.

Аёлингизга ҳам совға олишни унутманг. Унутманг, аёл киши ҳам ёш боладек, Янги йилда совғалар кутади. Фақат зинҳор уй-рўзғор буюмлари ҳадя қила кўрманг. Яхши атир, дид билан танланган тақинчоқ уларни чин дилдан хурсанд қилади.

Агар турмуш ўртоғингизнинг асосий вақти компьютер олдида ўтса, унга янги клавиатура ёки симсиз ишловчи янги “сичқонча” совға қилинг. Автоулов эгасига машинасини безаб турадиган бирор аксессуар танланг.

Яқин дўстларингиз учун уларнинг қизиқтштдан келиб чиқиб совға тақдим қилсангиз бўлади. Қизлар учун унинг хоҳиш-истагини инобатга олган маъқул, яъни пардоз-андоз воситаларини исталган бирини танлашингиз мумкин.

Биз эса кириб келаётган 2017 йил юртдошларимиз учун бахтли ва омадли келишини тилаймиз!

 

Хуршида ТОЛИБЖОН қизи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: