7 кун давомида

Миллий матбуот марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот анжумани ўтказди. Унда жамғарманинг жаҳон аҳолиси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди. Бу йилги маъруза “10 ёш: бизнинг келажагимиз ушбу ёшдаги қизларга қандай боғлиқ” номи остида нашр қилинган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тўрт қаватли ва 165 ўринга мўлжалланган янги шифо масканида жарроҳлик блоки, нейрохирургия, жароҳат оқибатлари ва ортопедия, кўкрак қафаси ва қон томирлари жарроҳлиги, отоларингология ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари жойлашган.

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аҳолининг иш билан бандлигидаги сифат ўзгаришлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

“Тошкент қувончлари” VI халқаро болалар расмлари биенналеси очилди. Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида мамлакатимиз ёш ижодкорлари қаторида Германия, Франция, Руминия, Латвия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Озарбайжон, Украина сингари йигирмадан ортиқ мамлакат болаларининг уч мингдан ортиқ ижодий иши тақдим этилган. Уларнинг ижодий ишлари “Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган дунё”, “Мен билган Ўзбекистон” сингари мавзулар бўйича намойиш қилинмоқда.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Бепул тиббий текширувлар учун сертификатлар берилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: