АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ

қонунчилик билан янада мустаҳкамланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгилаб берилган асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг иш фаолияти асосий йўналишларга мувофиқ ўтган йилда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчиликни янада ривожлантириш, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти идоралари, шунингдек, турли ижтимоий ва бошқа тузилмаларнинг соғлиқни сaқлaш, aтроф-муҳитни муҳофaзa қилиш соҳасида шу пайтгача қабул қилинган дастурларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича масъулиятини ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.

Қўмита аъзолари томонидан ўз иш фаолиятлари давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, мамлакатимизнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари майдонларини кенгайтириш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни бошқариш масалаларини такомиллаштириш, қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишни ҳаётга кенгроқ жорий этиш ҳамда шу асосда ушбу йўналишлардаги қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йилда депутатлик ташаббуси асосида 7 та қонун лойиҳаси, жумладан 3 та янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 4 та амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали уларни янада ривожлантириш устида иш олиб борилди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да илгари сурган ғоялари асосида Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ва сиёсий партияларнинг Парламентдаги фракция аъзолари, вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакилларидан ташкил топган экспертлар гуруҳи билан ҳамкорликда қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси шулар жумласидандир.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дaвлaт ҳокимияти вa бошқaруви оргaнлaри томонидaн амалдаги қонун ҳужжaтлaрининг ижро этилиши устидaн таъсирчан жамоатчилик нaзорaтини aмaлгa оширишнинг тизимли вa сaмaрaли ҳуқуқий мexaнизмини ярaтиш, aтроф-муҳитни муҳофaзa қилиш, халқимиз соғлиғини сaқлaш ҳамда шу кaби ижтимоий aҳaмиятгa молик бошқa мaсaлaлaр бўйичa муҳим дaвлaт дaстурлaрини aмaлгa оширишдa нодaвлaт-нотижорaт тaшкилотлaри, фуқaролaримиз иштирокининг ҳуқуқий aсосини ярaтиб бeрaди.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Бельгия, Франция, Япония, Хитой, Корея Республикаси каби хорижий давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қонунчилиги таҳлил қилинди. Қонун лойиҳасининг аҳамияти ва мазмунини халқимизга етказиш мақсадида 100 дан ортиқ конференциялар, шу жумладан, халқаро анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида учрашувлар ўтказилиб, қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди. Ушбу тадбирларни амалга оширишда 14 мингдан зиёд фуқароларимиз ва, айниқса, ёшлар фаол иштирок этиб, улар томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан 200 дан зиёд таклиф ва тавсиялар берилди. Бу эса қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш жараёнида эътиборга олинди.

Яна ўқинг:  12 нафар бемор бола Германияда даволанади

Шунингдек, айни кунда “Қайта тикланувчан энергия манбалари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қонун мамлакатимизда қуёш, шамол, сув, биогаз, водород каби экологик тоза энергия манбаларини тадбиқ этиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали анъанавий ёқилғи турлари – нефть маҳсулотлари ва кўмирдан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган зарарли ташламаларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, қайта тикланувчан энергия манбаларини мамлакатнинг умумий энергетика балансига жалб қилиш, марказдан олисда бўлган шаҳарча, қишлоқ ва овулларда истиқомат қилувчи аҳолининг электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини янада яхшилашга қаратилган.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, алоқадор вазирлик, идоралар, Фанлар академияси ҳамда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Қуёш энергиясини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда қайта тикланувчан энергия манбаларининг ривожланиш истиқболлари” мавзуларида бир қатор давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилди.

Экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасида қўшимча чора-тадбирлари”да белгиланган “Барқарор ривожланиш принципларини давлат сиёсати ва дастурларига интеграллаштириш ва табиий ресурсларнинг йўқотилиши жараёнларини ортга қайтариш” вазифасини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фанлар академияси раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Эшитувда алоқадор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки, ЮНЕСКО, ЮНЕСЕФ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Оролни Қутқариш Халқаро Жамғармаси, Давлатлараро сув хўжалиги Кенгаши Илмий тадқиқот марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда экология ва соғлиқни сақлаш йўналишида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар. 2012 йилда ўтказилган ва минтақада экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форумларнинг Марказий Осиё минтақасида сув ресурс­ларидан самарали фойдаланишни бош­қаришдаги аҳамияти ва бу масалада мамлакатимизнинг принципиал позиция­си, республикамизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича белгиланган 16 та тадбирларнинг бажарилиши ва эришилган натижалар муҳокамалар марказида бўлди.

Экологик қонунчиликни янада такомиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида амалдаги қонунларнинг ҳамда давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш, “2013 йил – Обод турмуш йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, Концепция доирасида тайёрланган қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик ўртасида тар­ғиб қилиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш — Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2013 йил иш фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида белгиланган.

Яна ўқинг:  “Меҳру вафо – рақибға, жавру жафо – манга”

Содиржон Жакбаров,

Мавжуда Раджабова,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: