Хушовоз Сарвиноз

Санъат инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши қадимдан маълум.

Тиббиёт илмининг асосчиси, буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ҳам ўзининг “Тиб қонунлари” китобида асаб, паришонхотирлик хасталигига чалинган беморларни мусиқа воситасида самарали даволаш мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, мумтоз адабиётимиз асосчиси Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарларида баъзи касалликларни даволашда мусиқанинг беқиёс аҳамияти ҳақида сўз юритган.

Мамлакатимизда ёшларнинг бу соҳада эркин ижод қилишлари, ўз истеъдодларини тўла намоён этишлари учун барча шароитлар яратилган. Натижада фарзандларимиз орасидан янги-янги номлар етишиб чиқмоқда.

Санъатга бўлган ҳавас Сарвиноз Жўраевага ота-боболаридан ўтган бўлса, ажаб эмас. Дадаси Нодир аканинг айтишича, Сарвинознинг бобоси ўз даврида дуторни маромига етказиб чалган экан. У ҳам аждодлари изидан бориб, санъаткор бўлишга қарор қилди. Дастлаб Сарвиноз Успенский номидаги мусиқа мактабида таълим олди. Айни пайтда Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқичида таҳсил олиш билан бирга, санъатнинг эстрада йўналишида ижод қилиб келмоқда. Ёш истеъдод соҳибаси таълим жараёнида малакали устозлар қўл остида мусиқа сир-асрорларини ўрганди.

– Бу ютуқларга эришишимда аввало, устозим Дилором Омонуллаеванинг меҳнатлари катта, – дейди Сарвиноз Жўраева. – Бунинг учун бу фидойи инсондан доимо миннатдорман.

Биз унга келажакда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

Ч. ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom аvlod” мухбири

Яна ўқинг:  Қуён гўштининг фойдаси: уни диетологлар жуда қадрлашади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: