Шолғомли тамадди

Шолғом қадимдан кўплаб касалликларга даво сифатида қўлланиб келинади. Ундан халқ табобатида ўпка-нафас йўли билан боғлиқ бўлган хасталикларни даволашда, ҳарорат кўтарилганда, юрак бетоқатлигида кенг фойдаланилади.

Сабзавотнинг қайнатиб пиширилгани, шарбат қайнатмаси нафас қисиш, кўксов хасталигини бартараф этишда тавсия этилади. Шунингдек, қайнатма суви билан оғиз ғарғара этиладиган бўлса, томоқ оғриғи, тишларнинг лўққиллаб оғришига тасалли беради.

Қуйида сизни шолғом билан тайёрланадиган таомлардан бирининг тайёрланиш усули билан таништирамиз.

Керакли маҳсулотлар: 4 дона шолғом, 4 бўлак саримсоқпиёз, 200 гр. пишлоқ, 4 ош қошиқда ўсимлик ёғи, озгина сарёғ, туз, мурч ва кўкатлар.

Тайёрланиши: саримсоқпиёз майдалаб тўғралади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади. Товага сарёғ солиб, устига думалоқ қилиб тўғралган шолғомни териб, устидан туз, мурч, пишлоқ ва кўкатлар солинади. Шу тартибда масаллиқлар териб чиқилади. Сўнгра газ печида 180 даражада 20 дақиқа давомида пишириб олинади.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Лимон мевасининг ажойиб хусусиятлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: