JAMG`ARMA FAOLIYATIDAN 92013-5)
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Дўстлик тумани Тиббиёт коллежида жами 163 нафар ўқувчилар учун “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?”, “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Самарқанд шаҳар Банк коллежида 125 нафар ўсмир қизларни тиббий кўрикдан ўтказди.
Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмда жами 207 нафар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали “Саломатлик” маркази билан ҳамкорликда Боғот тумани спорт мактабида жами 90 нафар ўқувчилар ўртасида спорт беллашувларини ўтказди. Ўқувчиларга мурувват дори-дармонлари тарқатилди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Хатирчи тумани “Қарача” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 247 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармонлар тарқатилди.
Аббосжон Эргашев
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси