Йил тарбиячилари аниқланди

Пойтахтимизда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида “Йил тарбиячиси – 2016” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, педагогларнинг касб маҳорати ва малакасини ошириш, соҳага инновацион янгиликларни жорий этиш, ижодкор тарбиячиларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Ушбу танловда иштирок этган тарбиячиларнинг билим ва истеъдоди тўртта шарт бўйича синовдан ўтказилди. Тест синови, тарбиячиларнинг ўзлари ясаган дидактик материаллари тақдимоти, “Бугунги тарбиячи қандай бўлиши керак?” мавзуидаги чиқиш ҳамда эртак, ҳикоя ва масаллардан парча ижро этиш ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якунда Фарғона вилояти, Қувасой шаҳридаги 28-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Гуласал Зайнобиддинова биринчи ўринни қўлга киритди. Самарқанд шаҳридаги 60-махсус мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Мунаввар Қобилова иккинчи, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги 259-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Муниса Олимова учинчи ўринга лойиқ топилди.

Васила ПЎЛАТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Барча эзгу ишларимиз халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга йўналтирилган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: