7 кун давомида

“Ўзэкспомарказ”да I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди. Унда АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон, Қозоғистон каби қирқдан зиёд мамлакат корхоналари иштирок этмоқда.

 

Чилонзор тумани “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Пойтахтимизнинг Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида хотин-қизлар ўртасида марафон ўтказилди. “Халқаро аҳолишунослик куни”га бағишлаб ташкил этилган мазкур мусобақада хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, уй бекалари, ўқувчи қизлар иштирок этди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон 2019 йилги Осиё чемпионати мезбони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: