Банан ва творогдан десерт
Керакли масаллиқлар:
400 гр. творог, 250 гр. сметана, 1, 5 стакан сут, 1 стакан шакар, 50 гр. шоколад, 20 гр. желатин, 2 ош қошиқ ванилин,
2 та банан.
Тайёрланиши: желатинни совуқ сутга солиб, 1-2 соат ивитинг ва оловга қўйинг. Фақат қайнаб кетмаслигига эътибор беринг. Сўнгра сутга шакар ва ванилин солиб, яхшилаб аралаштиринг. Сўнг сузгичдан ўтказинг.
Творогни сметана билан кўпиртиринг. Кейин желатинли аралашмани қўшиб, масаллиқни иккига ажратинг.
1 дона бананни ўртасидан узунасига икки бўлакка бўлинг. Желатинли аралашмани музлаткичдан олиб, устига мева бўлакларини теринг. Кейин шоколадли аралашмани солинг. Десертни 4 соатга музлаткичга қўйинг.
БЕГОЙИМ