7 кун давомида
Андижон вилоятидаги ҳарбий шаҳарчалардан бирида ҳарбий хизматчилар учун қурилган янги уй фойдаланишга топширилди. 16 хонадондан иборат 2 қаватли ушбу бино ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун мустақиллик байрамига ҳақиқий совға бўлди.
Навоий вилоятида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танлов иштирокчиларининг долзарб ғоялари, инновацион ишланмалари, янги фаолият турларини йўлга қўйиш борасидаги лойиҳалари турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Миллий матбуот марказида мамлакатимиз аҳолисига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилоятида “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.