Компьютер ўйинчоқ эмас

ундан меъёрида фойдаланиш зарур

Бугунги кунда замонавий техника, айниқса, компьютер қаршисида болаларнинг соатлаб, ҳатто кун бўйи ўтириши одатий ҳолга айланган. Бу ҳолат уларнинг соғлиғига нақадар катта зиён келтиришини англаймиз, бироқ бунга ҳаммавақт ҳам бирдек эътиборли бўлмаймиз.

Шундай экан, фарзандларимиз соғлиғини асрашда эътиборли бўлишимиз жуда муҳим.

Қуйидаги ҳолларда компьютер саломатликка жиддий зарар келтиради, яъни, узоқ муддат ўтириш, монитордаги электромагнит нурланишлар таъсири, кўзнинг чарчаши, қўл-кафт бўғимларига тушадиган босим, ахборотлар йўқолиб қолиши пайтидаги асабийлашишлар.

Компьютер қаршисидаги боланинг бўйни, боши, қўли ва елка мушаклари таранг ҳолда туради, бу умуртқа поғонасига ортиқча юк туширади. Оқибатда болаларда сколоиз (умуртқа поғонаси қийшайиши) касаллиги пайдо бўлади. Бир жойда кўп ўтириш туфайли стул билан тана орасида ўзига хос “иссиқлик” ҳолати юзага келади. Камҳаракатлилик моддалар алмашувининг бузилишига сабаб бўлади.

Шунинг учун, азиз ота-оналар, болаларингиз компьютер олдига келганда, ўта ҳушёр бўлинг. Унга қоматини тик тутиб ўтириши зарурлигини уқтиринг. Вақти-вақти билан ўрнидан туриб, ҳаракатда бўлиши, умуртқа поғона мушакларини мустаҳкамлаш учун турли томонларга эгиш ва букиш машқларини бажариш мақсадга мувофиқ эканлигини тушунтиринг.

Компьютерда кўп ишлаганда қўл, кафт, бармоқларга юк тушади, оғриқлар, қўлларнинг увишиб қолиши кузатилади. Бунда энг аввало, компьютер клавиатураларидан фойдаланганда тирсакдаги қўлни букиш бурчаги тўғри (90 даража) бўлиши талаб этилади. Компьютер учун мослашган стулларда тирсакни қўйишга мўлжалланган махсус мосламалар қўлларга вақти-вақти билан дам олиш имкониятини яратади.

Электомагнит нурлари терининг очиқ жойларига тушиб, тери билан боғлиқ аллергик касалликларни чақириши мумкин. Шунинг учун хоналарда ҳаво айланиши яхши йўлга қўйилиши, уларни тез-тез шамоллатиб туриш кераклиги, хонада намликни меъёрда ушлаб туришликни маслаҳат берамиз.

Бугун техника тобора такомиллашиб бормоқда. Улардан фойдаланишда, аввало, саломатликка зарар етказмаслик, айниқса, болаларимиз соғлиғини муҳофаза қилишга ҳаракат қилайлик. Чунки, инсон саломатлиги азиздир.

 

Кўзнинг толиқиб қолмаслиги учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинг:

  • Монитор билан кўз оралиғи масофаси 45 см. дан кам бўлмаслиги шарт.
  • Ёруғлик монитор экранига тушиб, кўришга ҳалақит бермаслиги керак.
  • Экран сатҳини тез-тез артиб туриш лозим.
  • Кўзга тез-тез 10–15 дақиқалик танаффус беринг.
  • 10 дақиқага кўзингизни юмиб туринг.
  • Бир неча марта кўз қорачиқларини айлантириш зарур.
  • Ойнадан ташқарига қараб, узоқ ва яқинни кўриш машқларини бажариш лозим.
Яна ўқинг:  Альцгеймер касаллигига қарши янги препарат яратилди

 

Қибрай туман Ибн Сино номидаги ҚВП бош шифокори Мухлиса САЙДАЛИЕВА тавсиялари асосида Ойгул СУЮНДИҚОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: