Тиш нега кариесга учрайди?

Милкларнинг тез-тез касалланиб туриши биринчидан ирсий ҳисобланади. Иккинчидан тишларга йиғилган тошлар ҳисобига ҳам милклар яллиғланади.

Бундан ташқари муздай нарсадан ҳам милклар яллиғланади. Ҳамда ҳомиладор аёлларда гормонал ўзгаришлар ҳисобига милклар касалланиши мумкин.

Яна бир сабаб тишларнинг нотўғри ва ножипс жойлашуви ҳам милкларнинг касалланишига сабаб бўлади. Чунки бунда милкларга юк тушади ва натижада улар яллиғланади.

Энди бевосита тишларнинг кариесга учрашига келадиган бўлсак, бунга сабаб биринчи навбатда оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмасликдир. Иккинчидан тиш ювиш техникасини билмасликдан ҳам тишларга тош йиғилади.

Тишлардаги тошларни тез-тез тозалатиб турса ҳам кейин яна тош йиғилиши сўлакнинг таркибига ҳам боғлиқ. Агар сўлак таркиби қуюқ бўлса, аччиқ ва шўр овқатлар ейиш оқибатида сўлак ўз вазифасини яхши бажара олмайди ва милкларда чўкма ҳосил бўлади. Натижада эса ўша ерда яна тош йиғилади. Агар сўлак суюқ бўлиб у вазифасини яхши бажарса, тишларга тош йиғилмайди. Чунки сўлак ҳам бирламчи тиш ювиш воситаси ҳисобланади.

Яна ўқинг:  Қариликни секинлаштирувчи модда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: