Ўсма касалликларини олдиндан аниқлаш мумкин
Олимлар компьютер технологияси ёрдамида саратон тўқималари кўринишини таснифлаб, унинг инсон организмига тарқалиш турини ҳисоблаб чиқишди.
Мутахассисларга бу турдаги таснифлаш касаллик ўзини қандай намоён қилишини тушунишга ва турли хилдаги даво чораларини олдиндан режалаштиришга ёрдам беради
Олимларниг ишончи комилки, бу тасниф инсон организмида саратон тарқалишини олдиндан аниқлашга ва ўзига хос равишда даво чораларини қўллаш учун яхши самара беради. Мутахассислар саратон тўқималарининг генетик асоси, уларнинг организмдаги жойлашуви, бўлиниш тезлиги ва бошқа кўплаб омилларни ўрганиб чиқишди.
Хуршида ҲУСЕНОВА