БОЛАЛАР ТАЪТИЛДА

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар туманларидаги таянч масканлари томонидан болажонларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказишни таминлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар.

Куни кеча Алишер Навоий номидаги санъат саройида жамғарманинг Шайҳонтоҳур, Чилонзор, Сергели ҳамда Олмазор туман таянч масканларига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва имконияти чекланган болалардан жами 200 нафарига мароқли дам олишлари учун шароит яратиб берилди.

– Уч нафар фарзандим ҳамда маҳалладошларим билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этдик. Ушбу байрам туҳфаси болаларимизга қувонч улашди, – дейди Олмазор тумани Чимбой маҳалласидан ташриф буюрган Раъно Ҳикматова.

– Дунёда болаларнинг қувончидан азиз нарса бўлмаса керак, – дейди Олмазор туман таянч маскани раҳбари Маъсуда Тошпўлатова. – Биз кейинчалик ҳам шунга ўхшаш тадбирларни кўпроқ уюштиришни режалаштириб қўйдик. Зеро, фарзандларимизнинг ўз вақтида маданий ҳордиқ чиқаришларига замин яратишимиз, уларнинг ўқишларига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда қалбларида меҳр-мурувват туйғуларининг уйғонишига сабаб бўлади.

Дарҳақиқат, юрт болаларига эътибор бу келажак пойдеворининг асоси ҳисобланади. Вақтида уларга меҳр кўрсатиб, ғамхўрлик қилсак, бу келажакда, албатта, ўз мевасини беради.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР КЎПАЙМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: