ҲАРБИЙ ТИББИЁТНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон ва унинг манфаати, юрт тинчлиги, эл фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Бундай ўзгариш ва янгиланишлар ҳарбий тиббиёт соҳасига ҳам хос.

Мудофаа вазирлиги Фронторти бош бошқармаси Тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи тиббий хизмат полковниги Эрали Ҳожимуродов билан бўлган суҳбатимизда бу борада амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратдик.

– Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси мудофаа қудратимизни оширишда муҳим омил ҳисобланади. Айтинг-чи, сўнгги йилларда қўшинларнинг тиббий таъминоти борасида қандай устуворликка эришилди?

– Маълумки, мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ана шундай ислоҳотлар самараси ўлароқ, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати яхшиланиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларида ижобий ўзгаришларга эришилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфида замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланган, малакали тиббиёт ходимлари фаолият олиб бораётган йигирмадан ортиқ даволаш-профилактика муассасаси, тиббий хизмат кўрсатишнинг бирламчи бўғини бўлган кўп сонли ҳарбий тиббиёт пунктлари, шу билан бирга, ҳарбий санаториялар ва бошқа махсус ҳарбий тиббиёт муассасалари фаолият юритаяпти.

Ўтган давр мобайнида Мудофаа вазирлигида қўшинларнинг тиббий таъминотини такомиллаштириш борасида бир қатор устуворликка эришилди. Жумладан, 2014–2015 ўқув йилида даволаш-диагностик ва профилактик ишларни сифатли ташкил этиш бўйича тегишли йўриқнома тайёрланиб, қўшинларга жўнатилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжат даволаш-диагностик ва профилактик ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг амалга оширилишидаги изчилликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, ҳозиргача қўшинларда 34 дан зиёд тадбир – ўқув-дала машғулотлари, йиғинлар, спорт тадбирлари, кўрик-танловлар амалга оширилди. Масалан, 2015 йилнинг 30 май кунидан 2 июлига қадар барча ҳарбий округларда фронторти хизмати турлари, шу жумладан, тиббий таъминот хизмати мутахассисларининг ўқув-услубий йиғинлари бўлиб ўтди.

– Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ҳарбий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар, анжомлар билан жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталсангиз.

– Масалан, 2014 йилнинг ўзида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган умумий қиймати 1, 5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналарни ҳарбий тиббиёт муассасаларига олиб келиб ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари тугатилди. Биргина Марказий ҳарбий клиник госпиталига ўн тўрт турдаги энг замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилди. Буларга сўнгги русумдаги мультиспирал компьютерли томография ускунаси (МСКТ), ультратовуш текширув аппарати (“Aplio 300”) ҳамда замонавий универсал рентген диагностика аппарати, эхокардиография, велоэргометр аппаратлари, бир неча функцияга эга физиотерапия жамланмаси, бошқарилувчи жарроҳлик столи, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун ўпканинг сунъий вентиляциясида қўлланиладиган ускунани келтиришимиз мумкин. Мазкур замонавий тиббиёт аппаратлари бир қатор афзалликларга эгалиги билан беморларда касалликни эрта ва ўз вақтида аниқлаш имконини бермоқда.

Яна ўқинг:  Бахт сири нимада?

2015 йилда ҳам ушбу йўналишда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада ҳарбий тиббиёт муассасалари учун 1 миллиард 700 миллион сўмлик 15 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди.

Айни кунларда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича 2015–2018 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси амалга оширилмоқда. Унга мувофиқ, белгиланган муддат мобайнида госпиталь бутунлай янги қиёфа касб этади. Эски бинолар ўрнига янгилари қурилади, даволаш-диагностика бўлимлари жаҳон стандартларига жавоб берадиган тўлиқ тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади. 2015 йилнинг август ойида госпиталнинг қайта реконструкция қилиниб ишга туширилган, беморларнинг тўлиқ даволанишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратилган руҳий касалликлар бўлими фикримизни тасдиқлайди.

– Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг сиҳат-саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилаяпти? Шу хусусда ҳам маълумот берсангиз.

– Ҳарбий хизматчиларимиз қаерда, қандай шароитда хизмат қилмасин, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилади. Президентимизнинг тегишли фармойишига мувофиқ ҳар йили республикамизнинг чекка ҳудудларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрикка энг малакали шифокорлар жалб қилинади. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлигининг “Тезкор тиббий отряд”и умумий қиймати 2, 2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган тиббий асбоб-ускуна ва техникалар билан жиҳозланди. Жумладан, 2015 йилда юртимизнинг чекка ҳудудларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларидан 4 минг 115 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 1 минг 549 нафари ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари, 2 минг 388 нафари ёш болалар, 178 нафари ҳарбий хизматчилар. Тиббий кўрик жараёнида текширилувчиларда бирор-бир касаллик ёки нуқсон аниқланса, улар жойлардаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тўлиқ назоратга олинади.

Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА

суҳбатлашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: