Тиббий кўрик – саломатлик омили

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига қарашли тиббий-ижтимоий марказда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳарбийлар оилаларининг тиббий-ижтимоий муҳофазасини янада кучайтиришдан иборатдир.

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан бундай соғломлаштириш тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда. 2015 йилда тиббий-ижтимоий марказ ва ҳудудлардаги кўчма тиббий-ижтимоий гуруҳлар шифокорлари томонидан ҳарбий қисмларда ана шундай акциялар ташкил этилиб, уларга 13 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари қамраб олинди.

УТТ тиббий ускунаси шифокори, терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар жамлангани тиббий кўрикнинг юксак савияда ташкил этилишида муҳим омил бўлмоқда.

Тиббий кўриклар давомида ҳарбийлар оилалари ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва бошқа долзарб мавзуларда тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.

 

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: