Сўзойнак (2015-50)
Отахон бозорни айланиб қуруқ мевалар растасига келди. Ўзига оро бераётган хушбичим сотувчи аёлга юзланиб деди:
– Қизим, хандон писта неча пул бўлди?
Жувон бепарво жавоб берди:
– Бир юз йигирма, сўрайверасиз?..
– Бодомчи?..
– Олтмиш, сўрайверасиз…
– Тушунарли…
Ўйга толган отахондан жувон қизиқсиниб сўради:
– Отахон, ёшингиз нечада?
– Бир юз йигирмада, сўрайверасиз!!!